8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

16:00 / 20.06.2019 33371

Ҳукумат қарори: Мажбурий форма жорий қилиниши кечиктирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.

Ҳукумат қарори давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, саломатликларини муҳофаза қилиш ҳамда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида қабул қилинган

«Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг  3-бандидаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «2019/2020 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин», дейилади ҳужжатда.

Top