00:44 / 10.12.2020
3230
Байден ўз инаугурациясини виртуал тарзда ўтказишни режалаштирмоқда 
Фото: EPA

Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатидаги инаугурацияси коронавирус пандемияси сабабли виртуал тарзда ўтказилади. Бу ҳақда CNN телеканалига конгрессмен Жеймс Клайберн маълум қилди.

Клайберн 2021 йил 20 январда инаугурацияни ташкиллаштирадиган қўмита раисларидан бири этиб тайинланди. Унинг таъкидлашича, тадбир Демократик партиянинг августда Милуоки шаҳрида ўтган сайловолди қурултойи каби форматда ўтади. 

“Фикримча, президент қасамёдни анъанавий равишда келтиради, бироқ бу сафар инаугурациянинг 75-80 фоизи виртуал тарзда ўтади”, деб таъкидлаб ўтган Клайберн.

Байден ўтган ҳафта инаугурация маросимини ўтказишда коронавирусга қарши чораларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтганди.

Шунингдек, Байден Вашингтонга уйи жойлашган Уилмингтон шаҳридан поездда келиши имконияти кўриб чиқилаётгани маълум қилинган. Оқ уйнинг сайланган президенти Делавэр штатидан сенатор бўлганда ишига айнан шу тарзда қатнаган.

Top