«2021 йил 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103813 (+303) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Қаторасига учинчи кун кунлик ҳолатлар 300дан юқори бўлмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 14 нафари Жиззах вилоятида,
- 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 11 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 19 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 26 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 111 нафар,
- Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99733 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда.
Сўнгги икки ҳафта ичида илк марта ўлим ҳолати қайд этилмади.












