17:00 / 24.09.2022
7212
Тошкентда Италиянинг «La Scala» бренди ўзининг илк шоурумини очди

Хонадонларнинг шинамлиги унинг мебеллар ва жиҳозлар билан безатилишига боғлиқ. «La Scala»нинг илк шоурумида ҳар қандай нозик дид эгаларига ҳам маъқул келадиган маҳсулотларни топиш мумкин.

Фото: La Scala

Уйингизга премиум тоифадаги мебел, керамика маҳсулотлари ёки сантехника жиҳозлари қидиряпсизми? Энди барчасини битта жойдан топишингиз мумкин. Тошкентда Италиянинг нуфузли «La Scala» бренди ўзининг биринчи шоурумини очди.

23 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган шоурумнинг очилиш маросимида таниқли «Natuzzi», «Flaminia» va «Treesse» брендлари асосчилари ҳам иштирок этишди.

Шоурумда Европанинг кўп йиллик тажрибага эга бўлган ишончли ва профессионал компаниялари томонидан ишлаб чиқилган сифатли, замонавий мебеллар, сантехника воситалари ва ноодатий уйғунликдаги керамик аксессуарлар намойиш этилган.

Дидингизга мос, уйингизга кўрк ва файз берувчи жиҳозларни етказиб бериш учун ҳамкорликка тайёрмиз.

Сизга керакли жиҳозлар ва мебеллар ҳақида барча маълумотларни ўтказиб юбормаслик учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг:

Телефон: +99871 201 10 00

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси 60-Б уй.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top