Вилоят ИИБ хабарига кўра, ушбу тадбирлар давомида 2 та ов қуроли, 24 та жанговар патронлар, 65 та совуқ ва 9 та пневматик қуроллар олинган.

Бундан ташқари, 1 628 туп гиёҳвандлик ўсимликлари, 1 кг 043 грамм гиёҳвандлик воситалари, 27 та ноқонуний диний материаллар олинган.

Барча ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.