Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидан оқиб ўтувчи Юқори Бўзсув каналига чўмилиш учун борган фуқаро, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Фожиа 21 июл куни соат 14:07 да Юқори Бўзсув кўчаси ҳудудида содир бўлган. Фуқаро чўмилиш мақсадида сувга тушиб, эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар бўйича қутқарув хизматлари ва ғаввослар жалб этилган. Олиб борилган қидирув ишлари натидасида фуқаронинг жасади соат 18:35 да чўккан жойидан тахминан 100 метр узоқликдан топилиб, тегишли хизматларга топширилган.

Аввалроқ Жиззах вилояти Мирзачўл туманида фермер хўжалиги ҳудудидаги сунъий сув ҳовузида чўмилаётган 14, 16 ва 17 ёшли қизлар чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.