ФВВ хабарига кўра, 1 апрел куни соат 11:10 да Сирдарё вилояти Мирзаобод  тумани “Дўнгариқ” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи бошқарувида бўлган Hohan русумли юк автомашинаси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида катта ариққа тушиб кетган. 

Ҳайдовчи эса олган тан жароҳати оқибатида юк автомашинанинг ичида қолиб кетгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи қутқарилиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳайдовчининг аҳволи яхши.