Нозимахон Элдаровна Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти, Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.