Ўзбекистон | 11:22 / 10.02.2020
2676
4 дақиқада ўқилади

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби такомиллаштирилади

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистоннинг чет элда жойлашган давлат активларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Белгиланишича:

давлат мулкларини, шу жумладан чет элда жойлашган давлат мулкларини балансда сақловчиларининг мансабдор шахслари давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тақдим этилиши ҳамда давлат мулкларига зарар етказилганлиги, ноқонуний бегоналаштирилганлиги учун шахсан жавоб берадилар;

давлат кўчмас мулк объектларини гаровга бериш, шунингдек уларни хўжалик жамиятлари устав фондига давлат улуши сифатида киритиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади;

давлат корхоналари ва муассасаларига тегишли автомототранспорт воситаларини сотиш фақат “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади;

Агентлик чет элда жойлашган, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мулки сифатида эътироф этилган давлат активларининг реестрини юритади.

Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулки, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик, шунингдек, тақдим этиш мажбурий бўлган давлат мулклари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаганлик учун давлат корхоналари ва муассасалари мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган мулк шаклидан қатъий назар ташкилот раҳбарларига жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулкларидан самарали фойдаланиш бўйича намунавий “Йўл-харитаси” шаклини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда электрон тизимлари ўртасида давлат кўчмас мулклари ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги онлайн маълумотлар алмашинувини ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” давлат корхонаси билан биргаликда давлат корхоналари, муассасалари, устав капиталида давлат улуши мавжуд юридик шахслар ҳамда устав капиталида  давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд юридик шахсларга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш бўйича онлайн маълумотлар алмашинувини таъминлайди.

Агентлик, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар ишчи гуруҳ тузган ҳолда давлат иштирокидаги ташкилотларини хатловдан ўтказилишини ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идоралар ва уларнинг тизим ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда ўзларига бириктирилган барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг property.davaktiv.uz ахборот тизимига киритилишини таъминлайди.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти