Қашқадарёда айрим тарихий объектлар йўқолиб кетиш хавфи остида экани айтилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида қатор тарихий объектлар буткул йўқолиб кетиш хавфи остида экани ҳақида хабар берилди.
Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, агентликнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан вазият атрофлича ўрганилган. Қарши шаҳар “Ҳарамжўй” МФЙ ҳудудида жойлашган Ҳарамжўй масжидида 2022–2023 йиллар давомида реставрация ишлари олиб борилган бўлиб, ҳозирги кунда айни жараён тўлиқ тугалланган. Иншоот топширишга тайёр ҳолга келтирилган.
Кулол масжидида 2024 йилда қайта тиклаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган ва ҳозирги кунда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётган бўлса, Шарифбой мадрасасида эса реставрация жараёни бошлаб юборилган.
Чақар масжиди эса ХIX асрда бунёд этилган бўлиб, ҳозирги кунгача яхши ҳолатда сақланган. Иншоот маҳаллий аҳоли томонидан бир неча бор қайта таъмирланган. Шунга қарамасдан, масжидни 2025 йилги таъмирлаш ва тиклаш ишлари режасига киритиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025
Қарши шаҳри ҳудуди қарийб 2 баробар кенгаяди

20:21 / 12.03.2025
Қашқадарёда 103 туп дарахт ноқонуний кесилди

05:29 / 11.03.2025