14:36 / 22.03.2016
3158

Европа марказида қонли теракт. Бельгия фожиаси. Онлайн

22 март кунининг биринчи ярмида Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида портлашлар содир этила бошланди. Аввалига аэропортда 2та портлаш содир этилди. Бу теракт натижасида 17 киши қурбон бўлган.

Кўп ўтмасдан метронинг Маальбек ва Шуман бекатларида портлаш юз берди ва ўнлаб киши ҳалок бўлди.

Кейинроқ, Ар-Луа бекатида тўртинчи портлаш ҳам содир этилди.

14:40 Брюссель метросининг Маальбек бекатидаги портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди

14:55 Брюссель метросида тўртинчи портлаш содир этилди

15:01 ОАВ: Полиция Брюссель аэропортида 3та ҳудкушлар нимчасини топди

15:11 Брюссель метросининг Маальбек бекатидаги портлаш видеоси пайдо бўлди

Интернетда Брюссель метросининг Маальбек бекатида юз берган портлаш ҳолати тасвирланган видео тарқалди.

15:17 Шаҳардаги вазият.

Брюсселда метронинг барча бекатлари, мактаблар, боғчалар ёпилган. Террорчилик таҳдидининг энг юқори даражаси эълон қилинган.

Кишилар метрополитендан эвакуация қилинмоқда. Телефон алоқаларида муаммолар рўй бермоқда.

Полиция Брюссель аэропортида хавфсизликни таъминлаш чораларини кенгайтирган, шаҳарда кўп километрли тиқилинч юзага келган.

15:32 Таксистлар одамларни Брюссель аэропортига элтиб қўйишдан бош тортишмоқда

15:34 ОАВ: Бельгия разведкаси Брюсселда терактлар содир этилиши ҳақида огоҳлантирилган

Бельгия разведкаси мамлакатда терактлар тайёрланаётгани ҳақида хабардор бўлган. Маҳаллий полиция хабарига кўра, полициячилар теракт хавфи ҳақида огоҳлантирилган, аммо терактлар қачон, қаерда ва қай тариқа амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бўлмаган.

15:38 Бельгия терактлар туфайли Франция билан чегарасини ёпиб қўйди

15:52 Бельгиядаги терактлардан кейин нефть нархи ва валюталар курсида пасайиш кузатилди

15:56 Брюсселдаги кўчалардан бирида портлаш юз берди

16:17 Брюсселдаги портлашлардан кейин хавфсизликни таъминлаш ишларига ҳарбийлар жалб этилди

Бельгия Қуролли кучларининг 225 нафар ҳарбийси мамлакат пойтахтида рўй берган давомли портлашлардан кейин хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб этилди.

Бундан олдинроқ, Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнёв Брюсселдаги портлашлардан кейин 1600 нафар полициячининг сафарбар қилиниши ҳақида айтганди.

16:31 Эйфель минораси Бельгия байроғи рангларига бурканди


16:40 Бельгия бош вазири теракт муносабати билан чиқиш қилди

16:58 ИШИД Брюсселдаги терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

17:37 ОАВ: Брюсселдаги терактлар қурбонлари сони 34 нафар бўлди

17:47 Бельгия Брюсселдаги терактдан кейин Туркиядаги дипломатик миссиялари фаолиятини тўхтатди

17:56 Audi концернининг Брюсселдаги заводи терактлар туфайли фаолиятини тўхтатди

18:07 Брюсселдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 3 нафар беларуслик қўлга олинди

18:22 Брюссель аэропортидан худкуш террорчи жасади топилди

Полициячилар 22 март куни терактлар содир этилган Брюссель аэропорти ҳудудидан Калашников автомати ва худкуш жангари жасадини топишди.

18:32 Сапёрлар Брюссель аэропортида шубҳали буюмни портлатиб йўқ қилишди

Брюсселда ҳарбийлар терактлардан кейинги тозалаш ишларини олиб боришмоқда. Брюссель аэропортида портлаш овози эшитилиб, тутун пайдо бўлгач, ОАВ навбатдаги портлаш ҳақида хабар бера бошлади. Лекин кўп ўтмай, бу ҳарбий сапёрлар томонидан шубҳали буюмларни йўқ қилиш чоғида юз бергани маълум бўлди.

18:57 Брюссель шаҳри мэри метродаги портлашларда 20 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

Брюссель шаҳри мэри Иван Майер шаҳар метросида юз берган портлаш оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Шунингдек, метродаги портлашлар оқибатида 106 киши жароҳатланган. Бундан олдин ОАВда Брюсселдаги портлашларнинг жами қурбонлари сони 34 нафар экани, улардан 20 нафари метрополитендаги портлашлар натижасида ҳалок бўлгани айтилганди.

19:03 ОАВ: Брюсселдаги терактдан жабрланганларнинг умумий сони 200 нафардан ортди

19:13 Сапёрлар Брюсселда шубҳали автомобилни портлатиб юборишди

19:23 Брюсселда қўлга олинган беларусликлар терактга алоқадорлигини инкор қилди

20:12 Бельгияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Top