09:31 / 21.10.2016
11491

21 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

20 октябрь туни ва 21 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Мексика суди наркобарон Гусманни АҚШга топширишни маъқуллади


Фото: tcf.org

21 октябрга ўтар кечаси Мехико округ суди Эл Чапо (Пакана) лақабли наркобарон Хоакин Гусман Лоэрани унинг адвокатлари эътирозларига қарамасдан, АҚШга топширишни тасдиқлагани маълум бўлди.

>>> Батафсил.

Олланд Brexit бўйича «қаттиқ» музокаралар билан таҳдид қилди


Фото: Frederic Legrand - COMEO / Shutterstock

Франция президенти Франсуа Олланд Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни огоҳлантириб, ЕИ Brexit бўйича музокараларда жиддий позициясини эгаллашини таъкидлаган.

>>> Батафсил.

АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди


Фото: kshb.com

АҚШнинг Миссури штатида 28 йилдан кейин жасади топилган қизнинг қотиллиги бўйича айблов эълон қилинди.

>>>  Батафсил.

Ҳонгконгга яқилашаётган даҳшатли тўфон сабабли давлат муассасалари ёпилди


Фото: Sam Tsang

Ўн баллик хафв даражасидан 8 балл деб белгиланган кучли денгиз тўфони Ҳонгконгга яқинлашмоқда.

>>>  Батафсил.

Сурия ҳарбийлари Туркия ҳарбий самолётларини уриб туширишдан огоҳлантирдилар


Фото:szaopressa.com

Суриялик ҳарбийлар Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Сурия ҳаво ҳудудини бузадиган барча самолётларини уриб туширишларини айтдилар.

>>> Батафсил.

WikiLeaks Обаманинг мактублари ва электрон манзилларини ошкор қилди


Фото: CHROMORANGE/Bilderbox/globallookpress

WikiLeaks Хиллари Клинтоннинг яқин сафдоши Жон Подестанинг электрон почта орқали АҚШ президенти Барак Обама билан ёзишмаларини чоп этди. Шу тариқа 2008 йилдаги 7 та мактуб ошкор қилинган.

>>> Батафсил.

Трамп АҚШ президенти сайловлари натижаларини бир шарт билангина тан олишга ваъда берди


Фото: © AP


АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп АҚШ президенти сайловлари натижаларини бир шарт билангина тан олишга ваъда берди.

>>> Батафсил.

Қувноқ масхарабозлар қўрқинчли масхарабозларга қарши чиқдилар


Фото: © AFP

Лотин Америкасининг бир неча юз профессионал масхарабозлари бутун дунё бўйлаб масхарабоз кийимида одамларга ҳужум қилиш оммалашганини қоралаб чиқдилар ва бу артистларнинг имижига зиён етказишини айтдилар.

>>>  Батафсил.

Эминем Трампга қарши ашула ёзди


Фото: rollingstone.com

Америкалик машҳур рэп ижрочи Эминем янги трекида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга қарши фикрлар билдирди, деб хабар бермоқда Rolling Stone.

>>>  Батафсил.

Энг жиддий ҳимояланган мессенжерлар номи маълум қилинди


Фото: © AFP

Мустақил ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Amnesty International Facebook компанияси  мессенжер хизматларининг ҳимояланганлигини юқори баҳолади.

>>> Батафсил.

Европа Лигаси. I гуруҳи. "Краснодар" ўз майдонида "Шальке"га мағлуб бўлди, "Ницца"дан эса ғалаба

Европа Лигасининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. "Краснодар" жамоаси мазкур турда ўз майдонида "Шальке"га қарши майдонга тушди.

>>> Батафсил.

Европа Лигаси. "Шахтёр" уйда "Гент" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, "Интер" эса "Саутҳэмптон"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар

 

Европа Лигасининг 3-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар поёнига етди. "Шахтёр" жамоаси уйда "Гент"ни қабул қилди. Мазкур ўйинда мезбонлар рақибларидан устунликларини намойиш қилди ҳамда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

>>> Батафсил.

Top