20:30 / 29.11.2016
10608

Кечки дайжест: 29 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Фото: Kun.uz

Якунланиб бораётган 29 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон мудофаа вазири: Россия Ўзбекистоннинг асосий стратегик ҳамкори

Фото: mil.ru

Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиевнинг баёнот беришича, Россия Ўзбекистон учун асосий стратегик ҳамкор ҳисобланади.

>>> Батафсил

Жумладан, икки томон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш шартномасини имзоланди

>>> Батафсил

Ўзбекистон валюта сиёсатида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда

Фото: UzReport.uz

Ҳукуматнинг ягона интерактив порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тақдим этилди.

>>> Батафсил 

Виртуал қабулхонага энг кўп мурожаатлар қайси шаҳар аҳолисидан келиб тушаётгани маълум қилинди

Скриншот: Бош вазир виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар бўйича статистик маълумотларни кузатиб бориш имконияти жорий этилди.

>>> Батафсил 

Фидель Кастро билан видолашув маросимида дунёнинг 25 давлати раҳбарлари иштирок этди

Куба инқилоби раҳнамоси Фидель Кастро билан видолашув маросимида 25 давлат раҳбарлари иштирок этди.

>>> Батафсил 

Қирғизистон пойтахтида хусусий мактаб аланга домида қолди (Видео)

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳридаги хусусий мактаблардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.

>>> Батафсил 

Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди

Фото: © EPA

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе истеъфога чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида Associated Press нашри хабар берди.

>>> Батафсил 

Рамзан Қодиров ўзининг Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди

Кадр: 1tv.ru

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров КВНнинг 55 йиллиги муносабати билан ўтказилган юбилей ўйинда ўзининг россиялик актёр ва шоумен Михаил Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди.

>>> Батафсил 

Бортида Бразилия футбол жамоаси бўлган самолёт авиаҳалокатга учради

Колумбияда 72 нафар йўловчини олиб кетаётган самолёт авиаҳалокатга учради.

>>> Батафсил 

Сиднейда кучли портлаш рўй берди

Фото: Twitter/2GBNews

Сиднейда рўй берган портлаш оқибатида камида 16 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Австралия телевидениеси.

>>> Батафсил 

Ироқ бош вазири Трампнинг ваъдаси ҳақида маълум қилди

Фото: © AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Ироқни ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашда янада қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

>>> Батафсил 

"Тойота" қайта тикланган "Супра"ни намойиш қилди

Фото: Motor.ru

Autocar нашри Toyota Supra ворисининг суратларини чоп этди. Гибрид спорткар илк тақдимоти 2018 йилда бўлиб ўтади.

>>> Батафсил 

Instagram скриншотлар ҳақида хабар беради

Фото: Getty Images

Instagram ижтимоий тармоғи бундан буён хабарлар  скриншотлари ҳақида маълумотлар беради. Life.ru'га кўра, янгилик инстаграмнинг барча хабарларига тааллуқли эмас, улар фақат фойдаланувчи Instagram Direct орқали юборувчи хабарларга тегишли.

>>> Батафсил

«Пахтакор» «Шапекоэнсе»га ҳамдардлик билдирди

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси бугун Колумбия осмонида ҳалокатга учраган Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клубига ҳамдардлик билдирди.

>>> Батафсил 

Финалдан олдинги қўрқинчли финал: Колумбиядаги авиаҳалокат ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

Бугун Колумбия ҳудудида, Медельин шаҳри яқинида бортида 22 нафар футболчи ҳам бўлган йўловчи самолёт авиаҳалокатга учради. Самолёт бортида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари ҳам бўлган.

>>> Батафсил

Top