Тожикистонда афғон қочқинлари учун вақтинчалик база қурилади
Тожикистоннинг Хатлон вилояти ҳудудида афғон қочқинлари учун вақтинчалик база барпо этилади. База қурилиши учун вилоятнинг Жайҳун тумани ҳудудидан махсус жой ва ҳудудий бюджетдан керакли сумма ҳам ажратилган.

Фото: Getty Images
Бу ҳақда вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода 19 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда Asiaplustj.info.
Мулозим вақтинчалик база қурилишига оид бошқа тафсилотларга тўхталмаган. Фақатгина қурилиш ишларини Тожикистон ИИВ халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширишини очиқлаган холос.
Қурбон Ҳакимзода, шунингдек, 113 нафар афғон ҳарбийлари қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалари билан бирга давлат чегарасини бузиб, Қуйи Панж кўприги орқали Хатлон вилояти ҳудудига ўтганига ҳам тўхталган.
“Биз уларни қабул қилдик, чодирлар ва иссиқ овқат билан таъминладик. 94 киши Шамсиддин Шоҳин тумани ҳудудидан чегарани кесиб ўтган. Чегара ҳудудидаги бозорда улар учун чодирлар лагери ташкил этилди. Худди шундай марказлашган лагер Мўминобод вилояти ҳудудида ҳам ташкил этилган”, – дея таъкидлаган вилоят раҳбари.
Қурбон Ҳакимзоданинг айтишича, чегарадан Хатлон ва Тоғли Бадахшон автоном вилояти ҳудудига ўтган барча қочқинлар Кўлоб аэропорти орқали Кобулга қайтишган.
“Битта нарсани унутмаслик керак, мамлакатимизда фуқаролик уруши бўлган вақтларда афғонлар бизнинг фуқароларимизни қабул қилишган, ойлар мобайнида овқат ва жой билан таъминлашган. Бугун эса уларнинг ўзи мусибатда ва биз шунчаки инсонийлик нуқтайи назаридан уларга ёрдам беришимиз шарт. Албатта, хавфсизлик ва санитария нормаларини ҳисобга олган ҳолда”, – дея Ҳакимзоданинг сўзларини келтирмоқда ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиши ортидан толиблар мамлакат ҳудудларини бирин-кетин эгаллаб олмоқда. Кўплаб тўқнашувларда афғон ҳукумат қўшинлари “Толибон”га мағлуб бўлмоқда ва жон сақлаб қолиш учун ҳудуддаги тинч аҳоли билан биргаликда қўшни давлатлар ҳудудига чекинишга мажбур бўлмоқда.
Афғонистон билан энг катта чегара чизиғига эга Тожикистон ҳудудига қарийб бир ойдан бери афғон қочқинларининг ўтиши давом этмоқда. Маълум қилинишича, тожик чегарачилари инсонпарварлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилиб, афғон ҳарбийларига ўз ҳудудига ўтишга рухсат бериб келишяпти. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун 20 минг ҳарбий хизматчини сафарбар қилган.
Афғон қочқинлари Тожикистондан ташқари Ўзбекистон, Покистон ҳудудига ҳам қочиб ўтишган. 16 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Покистон бош вазири Имрон Хон айни пайтда 3 миллиондан ортиқ афғон қочқинлари Покистонда жон сақлаётганини маълум қилган.
Мамлакатнинг қочқинлар билан боғлиқ манзараси ҳануз оғир. БМТ маълумотларига кўра, 5,7 миллион қочқин “Толибон” қулаганидан кейин мамлакатга қайтиб келган, 2,7 миллион қочқин эса Покистон ва Эрон каби давлатларда қолмоқда. 4 миллион ички муҳожир ҳамон ўз уйларидан узоқда.
Bloomberg агентлиги президент Жо Байден маъмурияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Америка қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилган 9 минг нафар афғонистонликни ўз ҳудудларида вақтинча жойлаштиришни сўраб мурожаат қилгани тўғрисида хабар берганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эртага 17 март куни жойларда 27 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 13:01
-
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
Жамият | 12:46
-
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Жамият | 12:10
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

20:52 / 14.03.2025
Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши USAID томонидан молиялаштирилган – ОАВ

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

10:36 / 03.03.2025