15:01 / 10.08.2023
49232

7 та вилоят солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Самарқанд вилояти ДСБга бошлиқ бўлди. Президентнинг Фарғона ва Тошкент вилоятига сафарлари чоғида учта вилоятнинг бош солиқчилари ишдан олинганди.

Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Бухоро, Тошкент, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларида янги раҳбарлар иш бошлади.

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Дилшод Рустамович Йўлдошев Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Дилшод Йўлдошев

Дилшод Йўлдошев тайинловга қадар Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.

Cолиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Алоуддин Ҳуснитдинович Иноғомов Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Алоуддин Иноғомов

Алоуддин Иноғомов 2020 йил июлидан буён Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 

  • У Тошкент вилояти ДСБ лавозимида 2020 йил мартидан буён ишлаб келган Равшан Раимов ўрнида иш бошлади.

Иноғомов ўрнига солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. 

Сирожиддин Эшматов

Сирожиддин Эшматов 2019-2021 йилларда Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, 2021 йил декабрида солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ўтганди.

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Лочинбек Иномидинович Қурбонов Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Лочинбек Қурбонов

Лочинбек Қурбонов тайинловга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • 2021 йил апрелидан буён Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Равшан Насимов 2023 йил август ойи бошида президентнинг Тошкент вилоятига сафари чоғида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.

Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Улуғбек Хатамов

Улуғбек Хатамов тайинловга қадар Яшнобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • Сирдарё вилояти ДСБга 2018 йил июлидан буён раҳбар бўлиб келган Жўрабек Ғойипов 2023 йил август ойи бошида президентнинг Тошкент вилоятига сафари чоғида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси Мақсуд Маҳмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғига айланган.

Мақсуд Маматхонов

Мақсуд Маматхонов 2021 йил августидан буён Бухоро вилояти ДСБга раҳбарлик қилиб келаётганди. 

  • Фарғона вилояти ДСБга 2022 йил майидан буён раҳбарлик қилиб келган Адҳамжон Тиллаволдиев 2023 йил июл ойи охирида президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда ишдан олинганди.

Шуҳратали Тойирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига бошлиқ бўлди.

Шуҳратали Имомов

Шуҳратали Имомов муқаддам Тошкент вилоятидаги туманлар солиқ инспекцияларида раҳбарлик қилган, сўнгги вақтларда Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаётганди.

  • Қашқадарё вилояти ДСБга 2022 йил апрелидан буён Шукруллохон Нисбатхонов бошлиқ эди.
Top