14 Январь

Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Тошкент – кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» лойиҳаси Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

9-10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланди.

Тошкент ҳайвонот боғида 360 турдаги 10 мингдан ортиқ жонивор мавжуд. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани ортидан ушбу ҳайвонларнинг бир қисми иссиқ жойга ўтказилган бўлса, совуқ ҳавога чидамли жониворлар очиқ осмон остида сақланмоқда.

13 Январь

Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19,8 даража совуқ ҳарорат қайд этилди. Мазкур кўрсаткич пойтахтдаги охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.

Тошкент шаҳридаги Абу Сахий савдо маркази 14 январдан иш фаолиятини бошлайди.

​​​​​​​Пойтахтдаги мактабларда қишки таътил 18 январгача узайтирилиши ҳақида Тошкент шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди. Бу қарорни ким қабул қилгани маълум қилинмади.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Келес йўли кўчасини реконструкция қилиш бошланди. Grand Road Tashkent корхонаси томонидан 103,6 млрд сўм эвазига амалга ошириладиган лойиҳа шаҳарсозлик бўйича блогерларнинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда.

Пойтахтдаги йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 12 январда сайёҳлар учун мўлжалланган 20 та MAN RR3 автобуслари йўналишларга чиқарилган.

Юнусобод туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

12 Январь

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар тўйхоналарида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилишини маълум қилди. 

Куни кеча Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида анча йиллардан буён кузатилмаган қалин қор ёғди.

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар қайд этилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top