Kun.uz шу йилнинг январ ойида Тошкент марказидаги Абай кўчасига туташ 13-мавзе, 11– ва 13-уйлар орасида кўп қаватли турар жой биноси қурилиши билан боғлиқ можароли вазиятни ёритган эди.

Орадан бир ой ўтиб, қурилиш тўхтатилгани ва тадбиркорга ер ажратиш тўғрисидаги ҳоким қарори бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Қурувчи ташкилот 2018 йилдан буён баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ҳудудни осонликча тарк этмоқчи эмасга ўхшайди. Сабаби, ҳозирга қадар ўраб олинган ҳудуд аҳолига қайтариб топширилган эмас.

Маҳалла аҳли эса ҳамон қурилишга мутлақо қарши.

Бу ерда кўп қаватли уй қурилиши Ўзбекистон қонунчилигига мутлақо зид. Ҳеч ким бу ерда турадиган аҳоли билан маслаҳат қилмаган. Бу – ўзбошимчалик билан олиб борилаётган қурилиш.

Президент бир ой олдин: “Тошкентда энди қурилиш қилмаймиз, ташқарига чиқамиз” деб айтди. Булар эса қурмоқчи. Бу қанақаси? Давлат раҳбарига қулоқ солмасдан, фақат ўз манфаатини кўрадиган одамларга қандай қараш мумкин? Қонунларимиз ишламаяпти, айтган гапимиз ҳаётга татбиқ қилинмаяпти”, – дейди Раҳимжон Султонов.

Кўпдан бери шу қурилишни тўхтатишга ҳаракат қилиб келяпмиз. Ёнимизда мактаб бор. Бу ерга кўплаб машиналар ўқувчиларни олиб келади”, – дейди яна бир фуқаро Гули Шукурова.