Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Совуқда автобуслар қатнови орасидаги интервални узайтирмаслик чоралари кўрилди” – Тошшаҳартрансхизмат
Пойтахтдаги йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 12 январда сайёҳлар учун мўлжалланган 20 та MAN RR3 автобуслари йўналишларга чиқарилган.
Фото: Kun.uz
12 январда автобуслар двигатели музлаб қолгани сабаб Тошкент шаҳрида автобуслар ҳаракатида узилишлар бўлганди. Бунинг олдини олиш учун Тошшаҳартрансхизмат қилинаётган ишлар бўйича маълумот берди.
Хизмат маълумотига кўра, катта сиғимли газ ёқилғисида ҳаракатланувчи автобусларнинг таъминот тизимида техник носозликларни тузатиш учун автобусларга сервис ва жорий таъмир хизматлари кўрсатиш талаб даражасида ташкил этилган.
“Ҳозирда 300 литр антигел, 1000 литр антифриз ҳамда 120 литр техник спирт, 5000 литр двигател мойи суюқликлари захираси тайёрлаб қўйилган. Шунингдек, 199 та шиналар, 106 та аккумулятор ва 2420 та бошқа турдаги эҳтиёт қисмлар захираси яратилди. Автобусларнинг йўналишда юзага келган носозликларини жойида тузатиш учун 24 нафар техник ходимлардан иборат 8 та бригада тузилган. Уларга шатакка олишга мўлжалланган 16 та махсус техник ёрдам автомашиналари бириктирилган”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошшаҳартрансхизмат 12 январ куни 1044 дона автобус йўналишга чиқарилиб, соат 8:35 да барча йўналишлар бўйича 1069 дона автобуслар йўналишга чиқарилганини ҳам маълум қилган.
Мавзуга оид
13:55 / 20.03.2026
Тошкентда байрам кунлари жамоат транспорти учун махсус жадвал жорий этилди
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
23:15 / 14.03.2026
Автобус учун ажратилган бўлакларда бошқа машиналар юрмаслиги учун камералар ўрнатяпмиз — ҳоким ўринбосари
23:05 / 14.03.2026