Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти аёзли кунларда жониворлар учун қандай шароит яратилгани ҳақида маълумот берди.




“Одамлар иссиқ кийим ва иситиш мосламалари билан қуролланган ҳолда уларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, бизнинг жониворларимиз вольерлар орасида хотиржам юришибди, чунки биз уларнинг иссиқлиги учун ҳамма нарсани ўйлаб қўйганмиз”, дейилади Тошкент ҳайвонот боғининг расмий Telegram-каналида.




Қайд этилишича, балиқ ва бошқа сувда сақланадиган жонзотларнинг изғиринда нобуд бўлиши олди олинган.
“Аквариум” бўлимида ҳам барчаси энг кичик деталларгача ўйланган. Совуқ ҳавода содир бўлиши мумкин бўлган электр узилишлари вақтида генераторлар ишга тушади. Буларнинг барчаси уларни доимий 24/7 режимида кислород билан таъминлаш учун амалга оширилади.
Қолаверса, жониворларимиз сақланадиган хонадаги умумий ҳарорат марказий иситиш тизими орқали таъминланади, кеча-ю кундуз видеокузатув ва ходимларнинг навбатчилиги аҳолининг ўзини қандай ҳис қилаётганидан доимо хабардор бўлиш имконини беради”, дейилади расмий хабарда.

























