Тошкент метросига янги поездлар келди. Улар ерусти йўналишида ҳаракатланади
Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишида 5та янги метро поездлари йўналишларда йўловчи таший бошлади. Бу билан метрополитендаги жами метро поездлари сони 64 тага етди.
17 октябр куни Россиянинг «Метровагонмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган метро поездлари Ўзбекистонга темирйўл орқали етказиб келинди. Бугун улар ерусти метросида ўз фаолиятини бошлади.
«Янги метро поездлари жаҳон стандартлари даражасида ишлаб чиқарилган. Машинист учун ҳам қулай. Бошқарув пульти, кўрсаткичлар учун махсус монитор мавжуд. Йўловчиларни, вагон ичини ва ташқарисини икки томонлама кузатиш имкониятини берадиган камералар билан жиҳозланган», дейди машинист Фазлиддин Ғофуров.
Ҳозирга қадар метрополитенда мавжуд бўлган 59 та метро поездларидан 44 тасининг ишга туширилганига 21 йилдан 40 йилгача бўлган, улардан шу муддат мобайнида фойдаланиб келинмоқда. Яъни бугунги кунда метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшни ташкил қилади. Жорий йил охиригача Тошкент метрополитени инфратузилмасига мос бўлган 5 та, 2022 йилда 14 та тўрт вагонли метро поездлари олиб келинади. Шунда поездларнинг умумий сони 80 тага етказилиб, метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқартирилади.
Тошкент метрополитени бош муҳандис ўринбосари Абдутоҳир Абдуқодиров келтирилган метро поездлари қайси йўналишларда ҳаракатланиши ҳақида маълумот берди.
«Тошкент метрополитенида янги линиялар ишга туширилиши муносабати билан янги вагонлар олиниши йўлга қўйилаётган эди. Бугунги кунда шундай янги вагонларимиз сони 15 тага етди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида эски вагонларимизни ҳам капитал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 2022 йилда 10 та вагонни капитал таъмирдан чиқариш режалаштирилган. Поездлар ҳар 6 соатда техник кўрикдан ўтказилади. Уларни капитал таъмирлаш муддати бор – 31 йил. Ҳозирда 23 та шундай ўз муддатини ўтаган вагонларимиз мукаммал таъмирдан чиқарилиб, йўловчилар учун хизмат қиляпти.
Энг биринчи харид қилинган метро поездларининг 5 таси ҳозирда метрополитеннинг ерусти йўналишида Дўстлик-2 ва Қўйлиқ бекатлари оралиғида, кейинги 5 та поезд Чилонзор йўналишида ҳаракатланяпти. Навбатдаги метро поездларининг бир қисми Ўзбекистон йўналишида, бир қисми эса Чилонзор йўналишида ҳаракатланади», дейди мутахассис.
Репортаж давомида эски ва янги метро поездлари сақланадиган ва техник кўрикдан ўтказиладиган Чилонзор электр депосида ҳам бўлдик. Метрополитен муҳандиси Санжар Раҳимов янги ва эски поездларнинг кўрикдан ўтказилиш жараёни билан таништирди.
«24 соат давомида метродаги йўловчиларнинг хавфсизлиги учун ҳаракат қиламиз. Техник носозликлар кузатилганда мутахассислар томонидан компьютерлаштирилган тизим орқали текширилади ва камчилик бартараф этилади. Узлуксиз навбат асосида ишлаймиз», деди мутахассис.
Охирги вақтларда метрополитен билан юз берган нохуш ҳолатлар метро транспортига нисбатан йўловчилар ишончини пасайтиргани сир эмас. Маълум бўлишича, сўнгги 25 йил ичида метро вагонлари учун керакли бўлган 32 турдаги эҳтиёт қисмлар ва ускуналар келтирилмаган. Эндиликда шу эҳтиёт қисмлар ҳам харид қилинади ва эскирган 44 та поездлар қайтадан таъмирланади.
Ушбу таъмирлаш ишларидан кейин вагонларнинг кунлик ишлаш соатини узайтиради. Шу билан бирга йўлларда техник носозликлар сабаб юз берадиган ҳолатлар кескин камайиши ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Гулмира Тошниёзова, Kun.uz мухбири.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Азимжон Воҳидов.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Катта АЭСга қайтиш, сунъий навбат ажиотажи ва кечиктирилган тарифлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 20:40
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 20:01
-
Ренессанс таълим университети томонидан халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди
Ўзбекистон | 19:15
-
“Ҳануз Эрдўғандек кучли лидер Туркияда йўқ” - сиёсий таҳлилчи билан суҳбат
Жаҳон | 18:25
Мавзуга оид

23:09 / 25.12.2024
Норвегияда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилди

16:40 / 18.12.2024
Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

18:12 / 14.12.2024
«Афросиёб» электропоездлари йўловчи жадвалига ўзгартиришлар киритилди

15:17 / 25.01.2022