Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади
«Ўзбекнефтгаз» Хитойнинг «XIBU» компанияси билан 2026−2027 йилларда Ўзбекистонда 30 та қудуқ бурғилаш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳа доирасида 450 тонналик юк кўтариш қувватига эга 10 та бурғилаш дастгоҳини Ўзбекистонга келтириш кўзда тутилган.
Фото: Ўзбекнефтгаз
«Ўзбекнефтгаз» ва Хитойнинг «CNPC» миллий корпорацияси таркибига кирувчи «XIBU» компанияси ўртасида 2026–2027 йилларда 30 та қудуқни бурғилаш бўйича биринчи босқич шартнома имзоланди. Бунда 450 тонналик юк кўтариш қувватига эга 10 та бурғилаш дастгоҳини Ўзбекистонга келтириш кўзда тутилган, дея хабар берди компания матбуот хизмати.
«Ўзбекнефтгаз» маълумотига кўра, янги қудуқлар табиий газ захиралари истиқболли деб топилган майдонларда бурғиланади. Уларнинг чуқурлиги 5500−6000 метрдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, айрим қудуқларда 1000 атмосферагача бўлган юқори босим ва 200 даражагача ҳарорат кузатилгани қайд этилган.
«Мазкур лойиҳа мураккаб геологик шароитда бурғилаш жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва геология-қидирув ишларини кенгайтириш, газ захираларини кўпайтириш ҳамда мамлакат энергетика хавфсизлигини таъминлаш борасидаги стратегик вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади», дейилади компания хабарида.
Мавзуга оид
22:10 / 14.05.2026
Хитой АҚШга Эрон билан можарони ҳал этишда ёрдам таклиф қилди
19:10 / 14.05.2026
Си Жинпинг Трампни АҚШ ва Хитой ўртасидаги «низо» хавфи туфайли Тайван масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди
21:32 / 13.05.2026
Хитой санкцияларни четлаб ўтиш учун АҚШ давлат котибининг исмини «ўзгартирди»
17:51 / 13.05.2026