Фарғонада “Ласетти”нинг газбаллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Риштон тумани марказида “Ласетти” машинасининг газбаллони портлагани ва атрофда бўлган бир неча одам жароҳатлангани, машина ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодисада жароҳатланганлардан бири кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганини маълум қилди.
Унда айтилишича, 52 ёшли фуқаро “Ласетти”ни туман марказидаги деҳқон бозори ҳудудига тўхтатиб, бозорга кириб кетган вақтида, машинага ўрнатилган газбаллони портлаган ва ёнғин келиб чиққан.
Портлаш оқибатида, шу атрофда бўлган фуқаро А.А. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (ёнғин қоидалари хавфсизлигини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:20 / 06.12.2024
“20 миллионлик касал новвосни қассоб 500 мингга сотиб олди”: Риштонда қорамоллар касалликдан нобуд бўляпти
14:00 / 01.12.2024
“Фарзандларимга китоб ўқиш ҳамда меҳнатдан қочмасликни ўргатаман” – чемпионнинг таксист отаси
11:16 / 15.08.2024
Қашқадарёда газбаллон портлаши ортидан бир кишининг ўлимига сабаб бўлган талаба озодликдан маҳрум этилди
18:47 / 05.07.2024