“Суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўрайман” – Сардор Кариев
“Док-1 Макс” иши бўйича судланаётган Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев нутқида ўзига қўйилган айбловларни рад этишини билдирди. У сироп атрофидаги ишлар унинг номини сотган ҳолда қилинганини таъкидлаб, судядан ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
“Док-1 Макс” иши бўйича 2024 йил 19 феврал куни ўтказилган навбатдаги суд мажлисида Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг нутқи тингланди. Бу ҳақда суд мажлисида қатнашган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Сардор Кариев нутқида ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган.
“Адвокатларим томонидан музокара давомида келтирилган важ ва далилларнинг барчасига қўшиламан. Тергов томонидан менга қўйилган айбларнинг бирортасига ҳам мен айбдор эмасман, деб ўйлайман. Менга қўйилган айбловлардан бирортасида жиноий қасд бўлмаганини таъкидлаб ўтаман.
Тергов ёки суд давомида мен ўзимнинг кўрсатмаларимни ўзгартирмадим. Менга қарши кўрсатма бераётган одамларнинг барчаси ўзининг кўрсатмасини ё ўзгартирди, ё бошқача важлар билан тўлдирди. Бу, албатта, уларнинг менга қарши бераётган кўрсатмасида ҳаққонийлик йўқлигидан далолат.
Дастлабки тергов ҳужжатлари ва пушаймонлик хатлари билан танишиб, шунга амин бўлдимки, нима қилинган бўлса менинг номимни сотиб, ортимдан қилинган. Бу ҳужжатлар билан сиз ҳам танишгансиз, албатта.
Менга асосий қўйилаётган айблардан бири бу инспекциядан ечилиш бўйича гўёки мен топшириқ берган эканман. Бу нарса бўлмаган ва бунақа топшириқ бермаганман”, дея таъкидлаган Фармагентликнинг собиқ раҳбари.
Сардор Кариев буларни ҳисобга олган ҳолда суддан ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Олдинги суд мажлисида Кариевнинг адвокатлари нутқи тингланганди. Улар терговда Кариевга қўйилган айбловлар судда ўз исботини топмаганини айтган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди
Ўзбекистон | 20:14
-
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди
Фан-техника | 20:00
-
Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди
Жаҳон | 19:47
-
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
Жаҳон | 19:11
Мавзуга оид

18:15 / 28.03.2025
Суд футболчи Дани Алвеснинг 4,5 йиллик қамоқ ҳукмини бекор қилди

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

12:20 / 17.03.2025