Доллар қадрсизланди, нефт нархи кескин арзонлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
Доллар индексининг пасайиши фонида евро, рубл, лира ва юан мустаҳкамланди. Нефт нархи қулади. Ҳафта давомида маҳсулотнинг WTI маркаси 7,48 фоизга, BRENT эса 7,17 фоизга арзонлашди. Асосий криптоактивлар ҳам АҚШ президентлик сайловлари ва янги макроиқтисодий маълумотлар эълон қилиниши фонида пасайди.

Фото: AP
Сентябр ойининг дастлабки ҳафтасида АҚШ иқтисодиёти учун муҳим бўлган меҳнат статистикаси маълумотлари эълон қилинди. Қайд этилишича, мамлакатда жами 7 млн 673 минг янги иш ўринлари яратилган, бу прогноз (8 млн 90 минг) ва аввалги кўрсаткичдан (7 млн 910 минг) сезиларли паст. Жума куни эълон қилинган АҚШ ишсизлик даражаси ҳисоботи шуни кўрсатдики, август ойида бу кўрсаткич 4,2 фоизни ташкил этган, бу прогноз қилинган рақам билан бир хил бўлиб, ундан аввалги ойга нисбатан 0,1 фоизга қисқарган. Бу маълумотлар Федерал захира тизмининг (ФЗТ) асосий фоиз ставкасини белгилашдаги режаларига жиддий таъсир қилиши мумкин.
Jahon Insights канали экспертлари 2 сентябрдан 6 сентябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5408 (ҳафта бошидан -4,25 фоиз, йил бошидан +13,39 фоиз);
- NASDAQ – 16690 (ҳафта бошидан -5,77 фоиз, йил бошидан +11,19 фоиз);
- DJI – 40345 (ҳафта бошидан -2,93 фоиз, йил бошидан +7,05
фоиз).
Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 218 пунктга, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 1023 ва 240 пунктга пасайди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2497 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,24 фоиз, йил бошидан +21,06 фоиз;
- Кумуш – 27,9 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,23 фоиз, йил бошидан +17,44 фоиз.
Қимматбаҳо металлар ҳам кетма-кет коррекциялар сериясини давом эттиряпти. Ҳафта давомида олтин 5,89 долларга, кумуш 93 центга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 68,08 доллар (ҳафта бошидан -7,48 фоиз, йил бошидан -4,5 фоиз);
- BRENT – 71,47 доллар (ҳафта бошидан -7,17 фоиз, йил бошидан -7,23 фоиз).
Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 5,5 долларга, BRENT эса 5,52 долларга арзонлашди.
Валюталар
- USD/EUR: +0,33 фоиз (йил бошидан +0,41 фоиз);
- CNY/USD: -0,03 фоиз (йил бошидан -0,14 фоиз);
- TRY/USD: -0,35 фоиз (йил бошидан +15,2 фоиз);
- UZS/USD: +0,56 фоиз (йил бошидан +3,21 фоиз);
- RUB/USD: -0,34 фоиз (йил бошидан +1,12 фоиз).
Ҳафта савдоларида евро ва юан долларга нисбатан мос равишда 0,33 фоиз ва 0,03 фоизга, лира ва рубл 0,35 фоиз ва 0,34 фоизга ўсди, бироқ сўм 0,56 фоизга пасайди.
Криптовалюта
- Bitcoin – 54205 доллор (ҳафта бошидан -5,5 фоиз, йил бошидан +27,81 фоиз);
- Ethereum – 2226 доллор (ҳафта бошидан -8,32 фоиз, йил бошидан -2,48 фоиз).
Асосий криптолар АҚШ президентлик сайловлари ва янги макроиқтисодий маълумотлар эълон қилиниши фонида пасайди. Bitcoin 5 кунлик савдоларда 5,5 фоизга, Ethereum эса 8,3 фоизга тушди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Август ойида ФЗТ амалдорлари ва унинг раиси Жером Повел расман жорий монетар йўналиши якунига етиб қолгани ва яқинда сиёсатни қайта кўриб чиқиши ҳақидаги айтганди. Шундан сўнг, инвесторларда сентябрда биринчи пасайтириш амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида ишонч пайдо бўлди. Бу август ойи бошида содир бўлган кескин коррекциядан кейин молия бозорларида навбатма навбат позитив маълумотлар ва нисбатан яхши баъзи макроиқтисодий кўрсаткичлар орқали мувозанатни тиклашга ёрдам берди. Бироқ, бозордаги бошқа кескин бурилишлар, масалан Нвидиа ҳисоботи ортидан тебранишлар (яъни инвесторлар кутганидан паст даромад), молия бозорлари кутилмаган воқеаларга бой жойлигини яна бир бор исботлади. Келгуси ҳафта инфляция маълумотлари эълон қилингач, инвесторларнинг нигоҳи яна Жером Повелга қаратилган бўлади.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 2 сентябрдан 6 сентябргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Тавсия этамиз
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
Ўзбекистон | 16:07
-
Самарасиз иссиқхоналар Андижонга кўчирилиб, аҳолига берилади
Ўзбекистон | 16:04
-
Қурилиш назоратчиларига бодикамера ва планшет берилади
Ўзбекистон | 15:59
-
Фронтдаги вазият: Россия армияси Суджа учун жангдан кейинги илк катта юришини бошлади
Жаҳон | 15:56
Мавзуга оид

16:04 / 15.12.2024
Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи қимматлаша бошлади– халқаро молия бозори шарҳи

10:50 / 24.11.2024
Bitcoin 100 минг долларлик маррага яқинлашди, олтин ҳам қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи

13:38 / 03.11.2024
Доллар индексида тебранувчанлик, Bitcoin нархи қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи

14:44 / 13.10.2024