Ўзбекистон | 18:19 / 28.06.2024
5719
1 дақиқада ўқилади

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида оғир шароитга тушиб қолган муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилишини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июн - Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда ёшларни қўллаб қувватлашга доир қатор чора-тадбирлар ҳақида маълум қилинди.

Жумладан, бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида  масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Мавзуга оид