Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида 12 та спорт бўйича мусобақаларда иштирок этди ва жами 7 та медал қўлга киритди (4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза). Бу турнир давомида олтин медаллар сони бўйича энг яхши натижа қайд этилган кун бўлди.

Бокс

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси бугун учта вазн тоифасида финал жангларида иштирок этди.

Дастлаб 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев хитойлик Ҳуежанг Ҳаннига қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик боксчи жангда тўлиқ устунлик қилди ва ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини қайд этишди (5:0).

photo_2026-10-02_12-43-24
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Тўрабек Ҳабибуллаев бошқа совриндорлар билан

60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков жанубий кореялик Донгҳванг Жангга қарши финал жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчи жанг давомида тўлиқ устунлик қилди ва иккинчи раундда рақибни нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

photo_2026-10-02_15-19-54
Фото: Бокс федерацияси
Абдумалик Ҳалоковнинг финал жангидаги вазият

Якунда ҳакамлар унинг ғалабасини қайд этишди (5:0) ва Ҳалоков икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

photo_2026-10-02_17-07-26

Учинчи финалда эса +90 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров Қозоғистон вакили Айбек Ўралбайга мағлуб бўлди (0:5) ва кумуш билан кифояланадиган бўлди.

photo_2026-10-02_18-29-18
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Жаҳонгир Зокиров бошқа совриндорлар билан

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларини 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.