Осиё ўйинлари. Яримфинал
Ўзбекистон – Япония 1:1 (пен: 8:9)
Голлар: Сардорбек Баҳрамов 8 – Ишибаши 88
Ўзбекистон U-23: Самандар Муратбаев, Саидхон Ҳамидов, Дилшод Муртазаев, Ғиёсжон Ризақулов, Сардорбек Баҳромов, Сайдумархон Сайднуруллаев (Нурлан Ибраимов 13), Муҳаммадали Ўринбоев (Равшан Хайруллаев 66, Муҳаммадали Реимов, 117), Асилбек Жумаев (Шодиёр Шодибоев, 86), Азизбек Тўлқинбеков, Рўзибой Файзуллаев, Оллаберган Каримов
Япония U-23: Александре Писано, Кейта Косуги, Кайто Цучия, Шуто Нагано, Нелсон Ишиватари, Кеншин Ясуда, Ютака Мичиваки, Хисацугу Ишии, Шусуке Фуруя, Соичиро Мори, Сена Ишибаши
30 сентябр куни Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаси яримфиналида Ўзбекистон U23 жамоаси мезбон Японияга қарши майдонга тушди.
Ўзбекистонликлар ўйиннинг 8-дақиқасида уюштирилган тезкор қарши ҳужумда ҳисобни очишди – қанотдан жарима майдонига тўп оширилгач, Сардор Баҳромов ҳеч қандай қаршиликка учрамасдан аниқ зарба берди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида Япония катта устунликка эришди ва фақат дарвозабон Самандар Муратбаевнинг кетма-кет сейвлари ўйин охиригача ҳисобдаги устунликни таъминлади. Аммо барибир 88-дақиқада рақиб мувозанатни тиклади – Ишибаши қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга барчадан баланд сакради ва бошда йўллаган зарбаси билан дарвоза тўрини ишғол этди.
Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пеналтилар сериясида эса томонлар 10 мартадан зарба беришди. Ҳал қилувчи паллада эса Шодиёр Шодибоевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинини титратди ва якуний ҳисоб 8:9 кўринишида қолди.
Энди Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3 октябр куни 3-ўрин учун Хитойга қарши ўйин ўтказади.
Япония эса финалда эса Жанубий Корея билан тўқнашади.
















