Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва боксдаги мағлубиятлар
|19:389 6898 мин
Дзюдо ва юнон-рум курашида дастлабки олтинлар қўлга киритилди. Бокс жамоасининг уч нафар вакили эса яримфиналда ютқазди. Финалда Ўзбекистондан фақат уч нафар боксчи бўлади.
Фото: Миллий олимпия қўмитасиФото: Миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон олтин медаллар сонини 16 тага етказди ва энг яқин таъқибчиси Таиланддан узоқлашишда давом этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари 2026 йилги Осиё ўйинларининг 11-кунида 12 спорт турида иштирок этишди.
Кун давомида делегация ҳисобига яна 9 та медал (2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза) қўлга киритилди: медалларнинг барчаси дзюдо, юнон-рум кураши ва боксда қўлга киритилди.
Дзюдо
Бугунги дастурда Ўзбекистон дзюдо жамоасининг 4 вакили иштирок этди ва шундан уч нафари медал қўлга киритди.
Дастлаб аёллар ўртасида 48 килограммгача бўлган вазн тоифасида Лазиза Ҳайдарова чоракфиналда япониялик Кондо Мицукига қарши гиламга чиқиб, ютқазиб қўйди. Япониялик спортчи финалгача етиб боргани (у шу вазн тоифаси чемпиони ҳам бўлди) туфайли Ҳайдаровада бронза учун курашиш имконияти юзага келди, аммо ўзбекистонлик спортчи медал учун ўтиш баҳсида тожикистонлик Аҳлия Мўминовага ҳам мағлуб бўлди.
Аёллар ўртасида 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Сити Қадамбоева эса Ўзбекистонга навбатдаги олтин медални олиб келди. У чоракфиналда қозоғистонлик Меруерт Сарсеновани, яримфиналда мўғулистонлик Уранзая Баянмункни, финалда эса Жанубий Корея вакили Жанг Сеюнни мағлубиятга учратди.
Эркаклар ўртасида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида Самариддин Қўчқоров бронза билан кифояланди.
У дастлабки босқичда непаллик Викасни иппон баҳоси билан мағлуб этди, кейинги босқичда Баҳрайн номидан қатнашган Руслан Полторацкидан юко баҳоси билан устун келди, аммо яримфиналда япониялик Ҳаято Кондога вазари баҳоси билан ютқазди. Медал учун курашда эса тожикистонлик Лойиқ Кудбудиновдан вазари ва юко баҳолари эвазига устун келди.
Эркаклар ўртасида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида қатнашган
Мавзуга оид
Абдураҳим Нутфуллоев
эса кумуш билан қайтадиган бўлди.
У дастлабки босқичда филиппинлик Кейсей Наканони иппон баҳоси билан мағлуб этганди, чоракфиналда хитойлик Ҳуе Зиянгдан Вазари баҳоси билан устун келди, яримфиналда жанубий кореялик Ким Чаннейонгни юко баҳоси билан таслим қилди, аммо финалда Мўғулистон вакили Йолк Казирбекка иппон баҳоси билан ютқазди.
Юнон-рум кураши
Ўзбекистон юнон-рум кураши жамоаси эса бугунги дастурда 3 нафар спортчи билан иштирок этди ва уларнинг барчаси медал қўлга киритди.
Амалдаги Осиё ва жаҳон чемпиони ҳисобланган Айтжан Халмаханов 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, ўз совринлари қаторига Осиё ўйинлари ғолиблигини ҳам қўшиб қўйди. У финалгача йўлда хитойлик Жи Ленг (9:0), саудиялик Мунтир Жанду (8:0) ва қирғизистонлик Раззоқ Бейшекеев (5:0) тўсиғидан ўтди, олтин учун кечган қийин баҳсда эса япониялик Кятаро Согабени ҳам мағлуб этди (3:2).
87 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган амалдаги Осиё ўйинлари ғолиби Жалгасбай Бердимурадов бу сафар бронза билан кифояланди. У нимчорак финалда хитойлик Ликуи Шини (8:0) мағлуб этди, чоракфиналда қирғизистонлик Асан Жанишовга ютқазди (4:0), медал учун баҳсда қозоғистонлик Шамил Ўжаевдан устун келди (9:1).
130 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган россиялик Рафаэл Цицуашвили нимчорак финалда Жанубий Корея вакили Ким Минсеокдан устун келди (1:1, охирги баллни олган спортчи кейинги босқичга чиққан).
Ўзбекистон бокс жамоасининг (аёллар ва эркаклар) тўрт нафар вакили бугун яримфиналда жанг қилди. Шундан уч нафари финалга чиқа олмади ва бронза билан қайтадиган бўлди.
Дастлаб турнирда -51 кг вазн тоифасида қатнашган Феруза Казакова ярим финалда амалдаги Олимпиада чемпиони хитойлик Ю Вуга қарши рингга кўтарилди. У кучли рақиб билан тенгма-тенг жанг қилди, аммо якунда ҳакамлар Казакованинг мағлубиятини қайд этишди (0:5).
Казакова турнир давомида таиландлик Раксат Чутамат (5:0) ҳамда шимолий кореялик Кум Бёл Ан устидан (5:0) ғалаба қозонганди, аммо энди бронза медали билан кифояланадиган бўлди.
Ярим финалда -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Ситора Турдибекова ҳам Олимпиада чемпиони, тайванлик Лин Ю Тингга ютқазди (0:5) ва турнирдаги иштирокини бронза медал билан якунлади.
У бу босқичгача ветнамлик Ти Лин Ҳа (5:0) ва мўғулистонлик Намун Мункор (3:2) билан баҳсларда ғалаба қозониб етиб келганди.
Эркаклар ўртасида 70 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Шавкатжон Болтаев ҳам ўз иштирокини ярим финалда тўхтатди. Финал остонасида у қозоғистонлик Торехан Сабирханга қарши жанг қилиб, 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Бундан олдинги босқичларда у жанубий кореялик Ким Жунсу (4:1) ва хитойлик Ли Гуофенг (5:0) устидан ғалабага эришганди, аммо олтин учун жангга чиқа олмади ва турнирдан бронза билан қайтадиган бўлди.
Ниҳоят -90 кг вазн тоифасидаги Тўрабек Ҳабибуллаев ўз жангида ғалаба қозонди. Дастлабки босқичда қозоғистонлик Нурбек Ўралбайни (3:2) енгган Ҳабибуллаев яримфиналда ҳиндистонлик Капил Пуҳариядан устун келди (4:1). Энди у 2 октябр куни хитойлик Ҳан Ҳуежанга қарши олтин учун жангга чиқади.
Шу тариқа, бокс бўйича баҳсларда финал босқичида Ўзбекистондан фақат 3 нафар вакил бўлади. Бунгача Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+90 кг) финал масаласини ҳал қилганди.
Футбол
Яримфиналда мезбон Японияга қарши кечган ўйиннинг асосий вақтида Ўзбекистон ўйин охиригача ҳисобда олдинда борганди, аммо 88-дақиқада гол ўтказиб юборилди (1:1). Қўшимча бўлимларда дуранг ҳисоб сақланиб қолди, пеналтилар сериясида эса кунчиқар юрт вакилларининг қўли баланд келди (8:9).
Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Филиппин (5:1), Кувайт (2:0) ва Ветнам (2:0) билан ўйинларда 100 фоизлик натижа қайд этган, плей-оффнинг биринчи ўйинида эса Саудия Арабистони вакилларини йирик ҳисобда таслим қилганди (3:0).
Энди ушбу жамоа учинчи ўрин учун Хитой вакилларига қарши баҳс олиб боради.
Слаломда эшкак эшиш
Бир кун олдинги саралаш баҳсларидан ўтган Анвар Клевлев бугун ярим финалда (103.62 балл) ҳам муваффақиятли иштирок этиб, финал босқичига йўл олганди, аммо финалда Хитой, Япония ва Қозоғистон вакилларидан ортда қолиб (102.54 балл), тўртинчи ўринни эгаллади.
Чим устида ҳоккей
Чим устида ҳоккей бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси турнирни мағлубият билан якунлади. Қозоғистонга қарши ўйинда ҳам ютқазган (1:1, 2:4) жамоа сўнги 12-ўринни эгаллади. Бунгача жамоа Ҳиндистон (0:19), Таиланд (1:3), Япония (1:7) ва Сингапур (1:3) билан ўйинларда мағлуб бўлган, биргина Индонезия устидан ғалаба қозонганди (2:1).
Теннис
Аралаш жуфтлик баҳсларида Севил Йўлдошева ва Максим Шин қозоғистонлик теннисчиларга ютқазишди (1:6, 5:7).