Жамият | 17:54 / 06.06.2026
1745
2 дақиқада ўқилади

Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Фото: Телеграм / SShMirziyoyeva

Мирзиёеванинг қайд этишича, улар Вилгелм Гауф эртаги асосида саҳналаштирилган “Халифа Лайлак” спектаклини томоша қилишган.

“Бу — инсон иродаси ва ўзликни англаш йўли ҳақидаги биз учун ҳам қадрдон, севимли асардир.

Реконструкциянинг биринчи босқичи якунланиши билан театр ҳаёти яна жонланди: бу ерда спектакллар намойиш этиляпти, болаларнинг қувноқ овозлари янграяпти, ота-оналар фарзандлари билан жам бўляпти. Ушбу масканнинг тарихий қиёфаси, ўзига хос руҳи авайлаб сақлаб қолинган: “Эртаклар шаҳарчаси”, залнинг чўян эшиклари, карнай чалаётган созандалар сиймоси, ноёб шиша плафонлар, пештоқ композициялари ва мозаикалар қайта тикланди.

Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, қўғирчоқ болалар билан мулоқотда ҳамиша энг яхши воситачи бўлиб қолади ва улар тушунадиган тилда эркинлик, масъулият, матонат, дўстлик каби муҳим тушунчалар ҳақида сўзлашишга ёрдам беради”, деб ёзди у ўз Телеграм каналида.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид