Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Жўйзар каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилган, яна 10 километрида ишлар давом этмоқда. Лойиҳа натижасида йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудуднинг ўзида балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган.

Шайхонча маҳалласида эса 240 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаси барпо этилди.

Ташриф давомида Бухоронинг туризм салоҳиятини оширишга қаратилган қатор янги ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Афшона мажмуаси, этно-уйлар ташкил этиш, Жўйи Мулиён каналини тиклаш, янги аэропорт яқинида меҳмонхоналар қуриш ва туризм кластерларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

«Асосий мақсад йилига 10 миллион сайёҳни жалб қилиб, Бухорони шунчаки транзит ҳудуд эмас, балки тўлақонли саёҳат масканига айлантиришдир», — деди Саида Мирзиёева.

Ташриф якунида Бухорои шарифнинг Етти пир қадамжолари зиёрат қилинди.