24 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Озарбойжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.

Президентнинг Бухорога ташрифи хайрли амал — Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.

Зиёрат чоғида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халққа тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади.

Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган.

Бугунги кунда мажмуа мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ҳамда сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон – Озарбойжон саммити доирасидаги тадбирлар Бухоро шаҳрида давом этади.