Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар майдондаги парк ҳудудини комплекс ривожлантириш ва аҳоли учун қулай жамоат маконига айлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бошланди.
Асосий вазифалар ва лойиҳанинг устувор йўналишлари сифатида парк ҳудудини замонавий шаҳарсозлик талабларига ва аҳоли эҳтиёжларига мослаштириш мақсадида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилмоқда:
Очиқлик ва қулайлик
Экология ва яшил ҳудуд
Замонавий инфраструктура
Ушбу ташаббуслар пойтахтдаги экологик вазиятни янада яхшилаш, аҳоли учун қулай шароит тақдим этиш, марказий кўчалар ва уларга туташ ҳудудларда яшил майдонлар ва боғларни кенгайтириш мақсадида бошланган кенг кўламли ишларнинг бир қисмидир.
"Бу кўча 1990-йилларда ёпиб қўйилиб, узоқ вақт автомобиллар ҳам ўтмайдиган жойга айланиб қолди. Янги даврга келиб аввалига кўча очилди. Мана энди хиёбон ҳудуди аҳоли учун очилмоқда. Бу одамлар учун жуда яхши ташаббус" дейди фуқаро.
"Ҳудуднинг панжара билан ўраб олингани одамларни қўрқитарди, дарвоза очиқ тургани билан у ерга киришга хижолат бўлишарди" дейди яна бир ҳамюртимиз.
"Панжара одамларни қўрқитарди" - мемориал мажмуа ҳудудини очиқ жамоат паркига айлантириш ишлари бошланди
09:531 5972 мин
Июл ойида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди. Хусусан, шаҳардаги боғлар ҳолати ўрганилиб, бу ерларда аҳоли мунтазам дам олиши учун барча зарур шароитларни ташкил этиш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.











