Ўзбекистон | 10:40 / 09.03.2024
7057
2 дақиқада ўқилади

Ғалаба боғига туташ ҳудудда янги ёдгорлик барпо этилади

Президент ташаббуси билан Тошкентдаги Ғалаба боғига ёндош ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик ташкил этилади. Ёдгорлик лойиҳаси бўйича архитектура ишланмалари танловининг ғолиблари аниқланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Давлат раҳбари кўрсатмаси билан Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасига туташ ҳудудда «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик барпо этиш вазифаси юклатилган эди, дея хабар бермоқда мажмуа матбуот хизмати.

Шу муносабат билан 2023 йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» номли ёдгорлик мажмуаси учун архитектура ишланмалари танлови эълон қилинган. Танловга тақдим қилинган лойиҳалар Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев сўзга чиқиб, лойиҳалар амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлиги, миллий архитектура ва элементларидан фойдаланилгани, тежамкор технологиялар қўллангани, ландшафт ва интерер дизайни каби бир неча талаблар асосида сараланганини таъкидлади.

Ўнга яқин лойиҳалар орасида Шоҳруҳ Ўрозов ва Акрам Рауповнинг ижодий иши 764 балл тўплаб, муаллифлар биринчи даражали диплом ҳамда 100 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.

Иккинчи даражали диплом ва 75 миллион сўм пул мукофоти билан Александр Куранов ва Орифжон Жалалов, учинчи даражали диплом ва 50 миллион сўм пул мукофоти билан Алишер Боқиев тақдирланди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти