Ўзбекистон иш ҳақи даражаси бўйича дунёда 119-ўринни эгаллади
Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 7-ўринда қайд этилди.
CEOWORLD Magazine маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади.
Ялпи иш ҳақи — бу солиқлар ва бошқа ажратмалар чиқариб ташланишидан олдинги умумий иш ҳақи. Тадқиқотчилар таққослаш осон бўлиши учун рейтингни АҚШ долларида ҳисоблаган.
Ўзбекистон ялпи иш ҳақи даражаси бўйича МДҲ давлатлари орасида 7-ўринни эгаллади. Энг юқори кўрсаткич Россияда қайд этилди - $2159. Ундан кейинги ўринларни Қозоғистон ($673), Туркманистон ($654), Беларус ($621), Арманистон ($541), Молдова ($508) ва Озарбойжон ($494) эгаллади.
Ўзбекистондан қуйида Қирғизистон ($228) ва Тожикистон ($169) жой олган.
Дунёдаги энг юқори иш ҳақи, рейтингга кўра, Швейцарияда кузатилган - $8100. Биринчи учликка Люксембург ($6633) ва АҚШ ($6455) кирди. Энг паст маош Лесото ($24), Ангола ($27) ва Малавида ($31) қайд этилди.
Мавзуга оид
20:32 / 06.09.2024
Ўқитувчиларнинг 1 фоизи 10 млн сўмдан кўп маош олмоқда. Қандай қилиб?
19:42 / 04.09.2024
Хитойда ишчилар ортиқча тўланган маошларини қайтариши керак — ОАВ
00:59 / 29.08.2024
Вазир ўқитувчилар ойлиги қачон минг долларга етиши ҳақидаги саволга жавоб берди
21:51 / 12.08.2024