Ўзбекистон | 14:53 / 19.06.2024
5134
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади 

Янгиланган институтга “маҳалла – ота-она – мактаб” ҳамкорлигини кучайтириш, ота-оналар ва болалар учун тарбияга оид адабиётлар яратиш, жадидларнинг тарбиявий қарашларини илмий тадқиқ этиш каби вазифалар қўйилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш таклифи ҳам муҳокама қилинди. 

Янгиланган институтга “маҳалла – ота-она – мактаб” ҳамкорлигини кучайтириш, ота-оналар ва болалар учун тарбияга оид адабиётлар яратиш, жадидларнинг тарбиявий қарашларини илмий тадқиқ этиш каби вазифалар қўйилади. 5 та ихтисослик бўйича илмий кенгаш фаолияти ҳамда магистратура ва докторантура бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабларида халқаро услубларни жорий этиш, ўқув ва машғулотлар сифатини ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Давлат раҳбари педагоглар тайёрлаш сифатини ошириш, адолатли баҳолаш ва рағбат тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид