Спорт | 20:32 / 11.11.2025
15913
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ўсмирлари Панамага 6 та гол урди

Гуруҳ босқичи якунидаги ўта йирик ҳисобдаги ғалаба ўзбекистонликларга иккинчи ўрин билан 1/16 финал йўлланмасини тақдим қилди.

Фото: ​​​​​​​UFA

ФИФА U17 жаҳон чемпионати
Қатар, Доҳа, 11 ноябрь, Aspire академияси майдони
Ўзбекистон U17 – Панама U17 6:1

Голлар: Абубакир Шукуруллаев (48), Садриддин Ҳасанов (52), Сайфиддин Содиқов (67), Жамшидбек Рустамов (90+1), Асилбек Алиев (90+5), (90+7 пен) - Жозеф Пачеко (90+10)
Бош ҳакам: Олексей Деревинский (Украина)
Ўзбекистон: Иброҳим Шокиров, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баходирхонов, Мирзазиз Абдукаримов (Абдулмалик Анваров 46, Қаҳрамон Турғинов 85), Садриддин Ҳасанов, Муҳаммад Ҳабибуллаев (Асилбек Алиев 46), Сайфиддин Содиқов (Беҳруз Саидмуродов 69), Муҳаммадали Мусаханов (Жамшидбек Рустамов 69), Азизбек Абдумўминов, Абубакир Шукуруллаев, Азизбек Эримбетов
Панама: Адамир Апарицио, Энтони Рамос, Жозеф Пачеко, Шайро Стюарт, Пабло Аранда, Эстевис Лопес, Анхел Жеймс, Адриан Оливардиа, Стефен Домингес, Эдгардо Товарес, Мойсес Седено.

Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

J гуруҳида Ўзбекистон U17 жамоаси 11 ноябр куни гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида Панамани 6:1 ҳисобида енгди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Аммо ҳисобни очиш учун яққол имконият Панама футболчиларида бўлди. 21-дақиқада рақиб футболчиси Эстевис Лопес пенальтини аниқ амалга оширолмади. Унинг зарбасини дарвозабон Иброҳим Шокиров қайтара олди.

Иккинчи бўлимда устунлик ўзбекистонликларга ўтди ва улар кетма-кет ҳужумлар натижасида Панама дарвозасини уч марта ишғол этди. 48-дақиқада Абубакир Шукуруллаев, 52-дақиқада Садриддин Ҳасанов, 67-дақиқада Сайфиддин Содиқов голлари ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Сўнгги дақиқаларда Жамшидбек Рустамов, Асилбек Алиев ва Абдусамад Саидов ҳам гол уришга эришди. Якунда Панама битта жавоб тўпини киритди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Ирландия ва Парагвай 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу натижалардан сўнг, Ирландия 7 очко билан гуруҳда биринчи, Ўзбекистон 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 финалга йўл олди. Парагвай ҳисобида 4 очко бор, Панама очкосиз қолди.

Ўзбекистон U17 терма жамоасининг плей-офф баҳсларидаги рақиби кейинроқ, барча гуруҳ ўйинлари якунланганидан кейин маълум бўлади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид