Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш бўйича имзоланган шартнома кучга кирди
“Росатом” делегациясининг Жиззахга ташрифи доирасида 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди. Қурилиш ишлари бўйича штаб ташкил этилиб, зарур инфратузилма ва қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Ўзатом матбуот хизмати
26 июн куни “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида қурилиш бўйича биринчи штаб ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Ўзатом” агентлиги.
Маълум қилинишича, қурилажак 6 блокли АЭС учун куз ойларида инфратузилма объектлари яратилиши режа қилинган. Томонлар штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш, барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, “Ўзатом” агентлиги раҳбари иштирокида АЭС қурилиши бўйича шартноманинг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди. Баённомани “Ўзатом” агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Омонов ва “Атомстроэкспорт” АЖнинг Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси директори Павел Безруков имзолади.
Россия делегациясининг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев билан ҳам учрашув ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қуриш бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, “Ўзатом”нинг АЭС қурилиш дирекцияси ва “Росатом”нинг “Атомстройэкспорт” компанияси ўртасида имзоланган эди.
Путиннинг ушбу ташрифи доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда АЭС қуриш борасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2018 йил 7 сентябрда имзоланган ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида баённома ҳам тасдиқланган эди.
“Ўзатом” агентлиги кам қувватли АЭС қурилиши ишлари шу йил ёздаёқ бошланиши, илк реактор 5 йилдан кейин ишга туширилишини маълум қилган. Лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари маълум эмас.
Станция Жиззах вилоятининг Фориш туманида, Тузкон кўли яқинида – аввалроқ катта АЭСни жойлаштириш кўзда тутилган жойда қурилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Спорт | 08:53
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
Мавзуга оид

21:26 / 15.04.2025
Жиззахда АЭС учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди

20:05 / 09.04.2025
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида

20:40 / 29.03.2025