Ўзбекистонда кичик АЭС биринчи реактори 5 йилдан кейин ишга туширилиши мумкин
Кичик АЭСнинг биринчи реактори қувватини ишга тушириш жорий йил ёзида бошланиши керак бўлган устувор ишлар тугаганидан 60 ой (5 йил) ўтиб амалга оширилади.
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Spot'га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилган.
Лойиҳа Жиззах вилоятининг Фориш тумани Тузкон кўли яқинидаги дастлаб йирик атом электр станциясини жойлаштириш масаласи кўриб чиқилган аввал тасдиқланган майдонда амалга оширилиши режалаштирилган.
«Ўрнатилган қуввати 330 МВт бўлган олтита РИТМ-200Н реактор блоки негизида кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасининг қиймати махфий маълумотлар бўлиб, ошкор этилмайди», — дейилади агентлик ахборотида.
Кичик АЭСнинг биринчи реактори қувватини ишга тушириш жорий йилнинг ёзида бошланиши керак бўлган устувор ишлар тугаганидан 60 ой (5 йил) ўтиб амалга оширилади.
Ҳар бир кейинги реактор олти ой ичида ишга туширилади. Олтита реакторли кичик АЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 2032 йил ёки ундан кейинга режа қилинган.
АЭС қурилиши бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида АЭС қуриш дирекцияси ва «Атомстройэкспорт» компанияси («Росатом»нинг инжиниринг бўлими) ўртасида тузилган эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда мигрантнинг суд залидан қочишига ёрдам берган судья ушланди
Жаҳон | 08:26
-
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди
Ўзбекистон | 08:20
-
Трамп тарифларга мораторий узайтирилиши эҳтимоли камлигини айтди
Жаҳон | 07:53
-
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Ўзбекистон | 07:35
Мавзуга оид

22:04 / 23.04.2025
Ўзбекистон Хитойга Жиззахдаги АЭС лойиҳасига сармоя киритишни таклиф қилди

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

21:26 / 15.04.2025
Жиззахда АЭС учун биринчи ишлаб чиқариш бинолари қурилиши бошланди

19:01 / 05.04.2025