Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир. Наманганда ҳам деҳқоннинг буғдойи тортиб олиняпти
Чуст туманида ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирган фермерга ҳосилини ўриб олишига ИИБ орқали тўсқинлик қилиняпти. Фермер буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланмоқда. Бундай ҳолатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам рўй бермоқда.
“Туморов Каримбой” фермер хўжалиги раҳбари Алимардон Туморов ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожатида 30 гектар ерда шахсий маблағ ва уринишлари эвазига етиштирилган буғдойни ўриб ола олмаётгани – даласига комбайн кирита олмаётгани, маҳсулотни маҳаллий “Art soft cluster”га топширишга мажбурлашаётганини айтган.
Фермернинг айтиши бўйича, маҳаллий “Art soft cluster” корхонаси бир неча йил давомида ўз мажбуриятларини бажармай келган. Шу учун фермер бу корхона билан шартнома тузмагани, бундан кейин ҳам тузмаслигини таъкидлайди.
Айни дамда фермер барча солиқларни тўлаб қўйгани, барча агротехник тадбирларни ўз ҳисобидан амалга оширганига қарамасдан, ҳосилини йиғиб ола олмаётгани сабабидан касод бўлаётганини, ишчиларига ҳақини бера олмаётганини айтади.
Ўзбекистонда ғалла ўрими мавсуми давом этаркан, қонунларда мустақил фаолият юритиши белгилаб қўйилган фермерлар фаолиятига аралашувлар бу йил ҳам кўзга ташланмоқда.
Аввалроқ ИИБ ходимлари Қашқадарёнинг Кўкдала туманида фермернинг даладасидаги ғалла ўримини тўхтатиб қўйган, Хоразм вилояти Урганч туманида деҳқон етиштирган буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланган эди.
Муаллифдан
Қишлоқ хўжалигида охирги йилларда юз бераётган ўзгаришлар соҳада мутлақо ўзгача муҳитни яратди. Асосийси – деҳқон-фермерларда оз бўлса-да ЭГА ҳисси пайдо бўла бошлади. Бу эса, аминманки, ўзгаришларнинг асосий натижаси, чунки айнан турли мансабдор-у идоралар аралашуви оқибатида юзага келган ЭГАСИЗЛИК ерларимизнинг ҳолати ёмонлашишига, кўплаб ерлар яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлди. Бу – очиқ-ойдин ҳақиқат. Аммо...
Кимдир бу ижобий жараённи атай диверсия қилаётгандек... Йўқса, шунча уринишлар эвазига юзага келаётган, ернинг ниҳоят ЭГАЛИК бўлишига ичида эзгу нияти бор ким ҳам тўсқинлик қиларди?
Шокир Шарипов
Kun.uz
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Спорт | 08:53
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
Мавзуга оид

20:36 / 15.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?

19:37 / 09.04.2025
Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди

12:24 / 06.04.2025