Наманган вилоятида чуқурлиги 4 метрлик қудуққа тушиб кетган аёл ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 12 сентябр куни содир бўлган. Эрталаб  соат 6:46 да Наманган вилояти ФВБга "112" тизими орқали Чуст тумани "Хўжаобод" МФЙ Муқимий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида яшовчи 66 ёшли онахон яшаш хонадонида бўлган чуқурлиги 4 метрлик қудуққа эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига бориб онахонни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган ва тиббиёт ходимларига топширишган.

Хабарга кўра, онахоннинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.