Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилиши мумкин
Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ўқувчиларнинг фанларга қизиқиши ва ўрганиши кўп жиҳатдан мураббийларнинг билим ва маҳоратига боғлиқ. Шу боис педагогларнинг малакасини оширишга зарур шароит яратилиб, баҳолаш тизими такомиллаштириб борилмоқда.
Мутасаддилар аввало шу ҳақда ахборот берди. Қайд этилганидек, аттестацияда илғор технологияларга асосланган янги тартиб жорий этилган. Унда 190 мингдан зиёд ўқитувчилар қатнашиб, шундан 51 минг нафарининг тоифаси оширилган.
Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.
2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди.
Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бу борада малака ошириш марказлари ҳамда педагогика коллежлари имкониятларидан тўла фойдаланиш зарур. Шу мақсадда, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.
Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.
Мавзуга оид
09:30
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
19:44 / 18.11.2024