Ҳовли уйлардан иборат маҳаллаларда сервис компаниялари ташкил этилади
Сервис компаниялари тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилади. Улар кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчат экиб, парваришлайди, шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини кўрсатади.
Президент Шавкат Мирзиёев 25 июн куни маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистонда 10 мингга яқин маҳалла бор. Шундан қарийб 3 мингтаси кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, уларга 821 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Ҳовли уйлар жойлашган 6 минг 400 дан зиёд маҳаллада эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, асосан, ҳашар билан қилинади.
Шу боис бундай жойларда «Маҳалла сервис компанияси» ташкил қилиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди. Шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам кўрсатади.
Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади. Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади. Сервис компаниялари хизматларига тўлов қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизмат кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.
Тақдимотда сервис компаниялари аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилиши белгиланди. Ушбу тажриба натижаси бўйича кейинчалик барча маҳаллаларда жорий қилиш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
14:23 / 11.09.2024
Самарқандда ўқитувчилар мактабдаги ободонлаштириш ишларига “ўз ихтиёри билан” қатнашгани айтилди
21:39 / 05.08.2024
Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизмати ташкил қилинади
16:03 / 12.07.2024