Жамият | 13:06 / 10.05.2024
12574
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХХ масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш мақсадида қатор тавсиялар билан чиқди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қатор тавсия билан чиқди.

Фото: ЙҲХХ

Улар қуйидагилар:

- масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш;
- шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш;
- транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик;
- ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш;
- пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш;
- тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш.

“Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг”, дейилади ЙҲХХ хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид