Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:55 / 03.05.2015
1682
1 дақиқада ўқилади
Касильяс Примерадаги 333-ғалабасига эришди

Kun.uz: “Реал Мадрид” Примеранинг 35-турида “Севилья” (2:3) устидан ғалаба қозонди. Бу учрашувда “қироллик клуби” дарвозабони Икер Касильяс Испания чемпионатидаги 333-ғалабасига эришди. Касильяс ғалабалар сони бўйича биринчи ўринда бораётган “Барселона” дарвозабони Андони Субисаретта билан тенглашиб олди. Навбатдаги ғалабадан сўнг Касильяс рекорд қайд этади.
Учинчи ўринда 327 ғалабага эришган Рауль, 4-ўринда 320 ғалабага эришган Хави бормоқда. 312та ғалабага эришган Мануэль Санчис эса 5-ўринда турибди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш