Беларусь президенти Александр Лукашенконинг 11 ёшли ўғли Минскда бўлиб ўтган парадга Олий Бош қўмондон либосида келди.
Маҳаллий матбуотда қайд қилинишича, Лукашенко кичик ўғлини ҳарбий тадбирларга тез-тез олиб келиб туради. Жумладан, 2013 йили ўтказилган парадга у ҳам, ўғли ҳам маршал либосида келган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, Минскда ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадда 5 минг ҳарбий хизматчи ва 250 ҳарбий техника бирлиги иштирок этди.
Лукашенконинг 11 ёшли ўғли Минскдаги парадга Олий Бош қўмондон либосида келди
18:46 / 09.05.20154 1221 мин






