9 июнь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Шамол тезлиги 7−12 метр/секунддан 15−20 метр/секундгача чиқиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлишига қарамай кундузи ҳаво ҳарорати 38−39 даражага чиқиши айтилган.






