Жамият | 10:07 / 17.06.2015
1992
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЮНВТО йиғилишида иштирок этади

18-20 июнь кунлари ХХРнинг Сиань шаҳрида ЮНВТО ташкилотининг Ипак йўлидаги туризмга бағишланган 7-халқаро йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир ишида Европа ва Осиёнинг 40 давлатидаги етакчи туристик ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Ушбу давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бўлади.

Тадбирда Ўзбекистон вакиллари сифатида “Ўзбектуризм” миллий компанияси раҳбарияти иштирок этади.

Форумнинг асосий меҳмони БМТ бутунжаҳон туристик ташкилоти бош котиби Толиб Рифоий бўлади. Тадбир давомида “Буюк Ипак йўли” брендини тарғиб қилиш, унга бўлган талабни ошириш, соҳадаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш