Сергей Доля исм-шарифли блогер дунё бўйлаб круиз лайнерларида саёҳат қилади ва ўз муштарийларини денгизчиликнинг замонавий ютуқлари билан таништириб боради.
У ўзининг навбатдаги саёҳатини ўтказган кема бундай лайнерларнинг энг улкани бўлиб, блогер ҳам ўз таассуротларида буни катта ҳаяжон билан тасвирлаган.
"Ўзингизни Лас-Вегасдаги кварталлардан бирида тасаввур қилинг. Бу ўзига хос шаҳарчада 7500 киши яшайди. Шундан 2500 нафари кема хизматчилари ҳисобланишади ва улар бошқа саёҳатчиларнинг кўнгилдагидек дам олишлари учун шароитлар яратиш билан машғул бўлишади. Бу кемада муз майдони, воллейбол ва баскетбол ўйинлари учун майдонлар, гольф майдони, боулинг учун зал, сунъий қояларга кўтарилиш машқлари олиб бориладиган ҳудуд, фитнес маркази ва улкан бассейн. Буларнинг ҳаммаси дунёдаги энг йирик кема Allure of the Seas’да жамулжам бўлган", деб ёзади Сергей Доля.

Круиз лайнери жамоаси. Бу кема ходимлари ўнлаб алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб боришади: биринчи гуруҳдагилар кеманинг ҳаракатланиши билан шуғулланишса, иккинчи гуруҳдагилар кемадаги хоналарнинг тоза тутилиши учун қайғуришади, яна бир гуруҳ саёҳатчиларни овқатлантириш билан банд бўлса, бошқаси уларнинг кўнгилочар ўйинлар билан банд бўлиши учун ҳаракат қилишади.

"Бу мен чиққан 16-лайнер. Бундан ҳам улкан кемаларда бўлганман, лекин бундагидек завқ олмаганман. Бу кемадалигимда очиқ ва бепоён денгизда сузаётганимизни унутаман, кеманинг ички дунёсига ғарқ бўламан".

Ҳар қадамда кема чизмаси аниқ кўрсатилган бўлиб, бундай улкан кемада адашиб қолмаслигингиз таъминланади.

Юқори палуба. Бу ер албатта балиқ овлаш учун эмас, лекин ўтган-кетганларга гап билан қармоқ ташлаб ўтириш учун қулай жой.

Кеманинг бошқа саҳнларида ҳам одамлар тўпланиб, ўзаро танишувлар ва суҳбатлар ўтказиши учун кўплаб жамоат жойлари ташкил қилинган.





































.jpg)






