Спорт | 09:42 / 07.07.2015
2400
1 дақиқада ўқилади

"Манчестер Юнайтед" Рафаэль да Силвани трансферга қўйди

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ўзининг бразилиялик ўнг қанот ҳимоячисини сотишга қарор қилди.

Sky Sports нашрида ёзилишича, 24 ёшли бу футболчига "Наполи", "Фиорентина" ва "Галатасарой" жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Рафаэль да Силва 2014-2015 йиллар мавсумида "МЮ" таркибида атиги 11 ўйинда майдонга тушган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш