Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:51 / 21.07.2015
4739
1 дақиқада ўқилади
Украинада 3 минг нафар прокурор ишдан бўшатилди
Украина бош прокуратураси 3 минг нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда УНИАН нашри хабар берган.
"Прокуратура ҳақидаги янги қонун кучга кирди. Менинг буйруғим билан соҳадаги 3 минг хизматчи ишдан бўшатилди", деб маълум қилди мамлакат бош прокурори Виктор Шокин.
Унинг сўзларига кўра, шу кунга қадар тизимда ишлаётган ходимлар сони 15000 нафар эди.
Қайд этилишича, айни вақтда бош прокуратура 700 бўш иш ўрни ҳақида эълон қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш